Ҳалокатга учратувчи етти нарса
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳалокатга учратувчи етти нарсадан сақла-нинглар», дедилар. Саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, улар қайсилар?» деб сўрадилар. У зот айтдиларки: «Аллоҳ таолога ширк келтириш, сеҳр қилиш, Аллоҳ таоло ҳаром қилган нафсни ўлдириш, фақат ҳақ билан бўлгани бундан мустасно, рибо ейиш, етимнинг молини ейиш, уруш куни ортга қочиш, покдомон, мўмина ва ғофила аёлларга туҳмат қилиш», дедилар (Муттафақун алайҳ).
Китоб ва суннатни маҳкам тутиш боби
Савол: Бундан аввалги боб қабр азоби ҳақида эди. Боблар кетма-кетлигида ҳам ўзаро бир-бирига боғлиқлик бўлади. Шу сабабдан бу бобнинг аввалги бобга қандай алоқаси бор?
Мишкот Ал-Масобихдан ҳадис
Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам атрофларида саҳобаларидан бир жамоа турганида: «Аллоҳга ҳеч нарсани шерик қилмаслик, ўғрилик қилмаслик, зино қилмаслик, болаларингизни ўлдирмаслик, ичингиздан бўҳтон тўқиб чиқармаслик ва маъруф ишда осий бўлмасликка менга байъат қилинг. Ким буларга вафо қилса, унинг мукофоти Аллоҳнинг зиммасидадир. Ким ўшалардан бирор нарсани қилиб қўйиб, дунёда жазога тортилса, бу унга каффоратдир. Ким ўшалардан бирор нарсани қилиб қўйсаю, сўнгра дунёда Аллоҳ уни яширган бўлса, бу Аллоҳга ҳаволадир: хоҳласа уни афв қилади, хоҳласа жазолайди», дедилар. У зотга ана шунга байъат қилдик» (Муттафакун алайу).